НАТО: Россия ўз таъсир доирасини қайта тикламоқчи, бунга йўл қўйиб бўлмайди

© REUTERS / YVES HERMANНАТО бош котиби Йенс Столтенберг
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия чегараси атрофида ўз таъсирини кучайтираётгани халқаро ҳуқуқ нормаларини ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудий бутунлигини бузмоқда, деди НАТО бош котиби.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россия ўз таъсир доирасини қайта тикламоқчи, бунга йўл қўйиб бўлмайди, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.   

Россия чегараси атрофида ўз таъсир доирасини кучайтирмоқчи. Бунга йўқ қўйиб бўлмайди, чунки бу халқаро ҳуқуқ нормаларини ва бошқа давлатларнинг ҳудудий бутунлигини бузади деди Столтенберг Шимолий Альянснинг Вашингтонда бўлиб ўтган кенгашида. 

АҚШ ва Россия орасида Украина туфайли келиб чиққан келишмовчилик натижасида, АҚШ ўзининг  Европадаги ҳарбий фаоллигини кескин кучайтирди.

НАТО: Россия Швецияга ядро ҳужумини амалга оширмоқчи
Пентагоннинг “Европа хавфсизлигини таъминлаш” дейилмиш харажатларига 2017 йилда 3,4 миллиард $ ажратилган. Ваҳоланки, бир йил олдин ушуб харажатлар учун, бор йўғи 900 млн $ йўналтирилган эди. Ундан ташқари АҚШ Давлат департаменти  ва бошқа муассасалари томонидан яна 900 млн $ “Россия агрессиясини тўхтатиб туришга” ажратилган.  

Ундан ташқари НАТО турли BBC орқали намойиш этилган турли “эртаклар” билан Болтиқ бўйи мамалкатларида ҳам ўзининг қўшнлари сонини кескин кўпайтирди.

Москва бўлса, ҳар доимгидек, НАТО билан ҳам АҚШ билан ҳам можаро уюштириш нияти йўқлигини таъкидлаб келмоқда. Шу билан бир вақтда, Россия Ғарбининг ушбу адоватли ҳаракатлариги самарали жавоб беришини эслатиб қўймоқда.

Янгиликлар лентаси
0