ТОШКЕНТ, 7 апр —Sputnik. Нидерландда ўтказилган референдумда аҳолиси Европа Иттифоқининг Украина билан иттифоқига қарши овоз берди, РИА Новости BNO News хабарига кўра.
Кеча ўтказилган референдумда аҳолининг 38,1 % Европа – Украина иттифоқи учун овоз берди, 61,1 % эса бундай бирлашувга қарши овоз берди. Референдумда жами аҳолининг 32,2 % қатнашди. Якуний натижа 12 апрел куни эълон қилинди.
Бироз олдин, Нидерланд бош вазири Марк Рютте, референдум натижасига кўра, Украина билан тузилган шартнома қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини хабар берган эди.
Референдум якуний натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг кўпчиллиги Украина билан Иттифоққа қарши овоз берса, Европа-Украина иттифоқи ҳақидаги шартнома қайт кўриб чиқилиб унга ўзгартиришлар киритилади ва бошқатдан референдум ўтказилади. Бу шартнома кучга киршини янада узоққа чўзади.
Шартнома умуман қабул қилинмаслиги учун Европа Кенгаши унга қарши овоз бериши керак, лекин сиёсий нуқтаи назардан ЕК бунга йўл қўймайди. Шундай экан, охир оқибат, шартнома барибир қабул қилинади, лекин жуда чекланган миқдорда, фақат Украина ва Европа ўртасида Эркин савдо зонаси тузиш бўлимида. Жон-жаҳди билан Европага интилган Украина учун бундан фойда бўлармикин?