Нидерланд аҳолисининг учдан бири Украинани ЕИда кўришни истамаяпти

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишАмстердам шаҳар кўрниши
Амстердам шаҳар кўрниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нидерланд аҳолисининг учдан бири (33%) украинанинг ЕИбилан сиёсий ва иқтисодий бирлашувини қўллаб-қувватламайди. Ушбу маълумот Populus изланишлар компанияси томонидан ўтказилган сўров натижасида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 5 апрел, Sputnik матбуот хизмати, — Sputnik.Мнения сўрови натижасига кўра, Нидерланд аҳолисининг учдан бири (33%) украинанинг ЕИбилан сиёсий ва иқтисодий бирлашувини қўллаб-қувватламайди. Ушбу маълумот Populus изланишлар компанияси томонидан ўтказилган сўров натижасида аниқланди.

Нидерланд мамалкатларида Европа Иттифоқи ва Украина орасида сиёсий ҳамда иқтисодий бирлашуви ҳақида референдум бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу Украина европа Иттифоқининг тўлақонли аъзоси бўлиши учун дастлабки қадамга айланиши керак. Sputnik ўтказган сўровга биноан Нидерланд аҳолисининг учдан бири – 33 %, яъни 3,5 млн киши Украина ва ЕИ бирлашувига қарши. Ушбу масалага бетараф бўлганлар сони ҳам кўпчилликни ташкил қилди – 28%, аниқ қарорга келмаганлар сони эса – 20 % ни ташкил қилди. Бирлашув тарафдорлари сони эса – 19%ни ташкил қилди.

Европа аҳолиси олдин ушбу каби референдумлар Европанинг барча мамлакатларида ўтказиш тарафдори эканлигини билдирган эди. “Сиз Укрананинг ЕИ билан бирлашуви тарафдоримисиз” деган саволга Италияликларнинг  66 %, немисларнинг 63 % ва французларнинг 63 %, бошқа мамалкатлар билан бирлашиш масаласини умумхалқ референдумида орқали ҳал қилиш истагини билдирган эди.

Сўров Нидерланд мамлакатларида Populus тадқиқотлар компанияси томонидан 2016 йилнинг 4-9 март кунлари ўтказилди. Сўровда 1004 киши қатнашди. Сўралганлар 18 ёшдан катта бўлиб, уларнинг жинси, турар жойи, касби ҳам аниқланган.

Sputnik.Мнения лойиҳаси ҳақида

Sputnik.Мнения  - жамоат фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлаган. Лойиҳа ҳамкорлари таниқли Populus, Ifop ва Forsa тадқиқотлар ўтказиш компанпияларидир. Sputnik.Мнения доимий равишда Европа ва АҚШда энг долзарб ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамоат фикрини ўрганиш билан шуғуллананди.

Sputnik (sputniknews.com) – ўнлаб мамлакатларда мултимедиа ахборот хаблари бўлган радио ва ахборот агентлигидир. Sputnik 30дан ортиқ тилларда ахборот агентлиги, радио эшиттиришлар олиб боради ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритади. Янгиликлар лентаси кеча-кундуз инглис, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

Sputnik.Мнениянинг бошқа изланишлари билан танишинг:

http://sputniknews.com/trend/sputnik_polls_2016/

Янгиликлар лентаси
0