“Бомбилалар”дан 6,5 миллиард сўм жарима ундирилди

Oбуна бўлиш
Сўнгги йил давомида ИИВ Бош бошқармаси ва бошқа идоралар томонидан 5,5 минг ноқонуний киракашлар фош қилинди. Шу кунда, Тошкент шаҳрининг ўзида йўловчиларни ташиш билан шуғулланаётганлар ҳамда автомобил ҳайдовчиларини назорат қилувчи 50га яқин мобил ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Йил бошидан бери ноқонуний тарзда йўловчиларни ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга нисбатан 6,5 миллиард сўм миқдорда маъмурий жарима солинди, дея хабар қилди Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ушбу мавзуга бағишланган семинарда.

Рейд ГИБДД против нелегальных таксистов - Sputnik Ўзбекистон
Аччиқ ҳақиқат: ўзбекистонлик ноқонуний киракаш ҳаётидан бир кун

Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг Тошкент шаҳри бўлими томонидан Тошкент шаҳри Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган махсус рейдлар давомида, бир йил ичида 5,5 мингга яқин “бомбилалар” фош қилинди.
Ноқонуний тарзда йўловчиларни ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга қарши қаратилган кампания икки ой олдин бошланган эди.  Бу йўналишда иш доимий тарзда олиб борилиши таъкидланмоқда. Жумладан, айни вақтда Тошкент шаҳрида, қонунчиликни таъминлаш мақсадида, автотранспорт воситалари кўп йиғиладиган жойларда 50та мобил-ҳаракатланувчи гуруҳлар ўз фаолиятини олиб бормоқда.

"Ушбу чора-тадбирлар, аввало, такси режимини тартибга солишга қаратилган. Назорат тадбирлари йўловчиларга ноқонуний хизмат кўрсатаётган ҳайдовчиларни жазолаш учун эмас, балки, уларга ўз фаолиятини қонунийлаштиришга ёрдам бериш ва фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда", деб таъкидлади Солиқ қўмитаси раҳбари.

Ўзбекистонда лицензияланган такси аниқ талабларга жавоб бериши лозим. Йўналишсиз такси хизматларини кўрсатадиган ҳар бир автотранспорт техник жиҳатдан соз бўлиши, уларда пластик карточкалардан тўловларни қабул қиладиган ҳисоб-китоб терминалининг мавжуд бўлиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0