Ғарб қурдларининг тинчлик музокараларида қатнашишига қарши

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишБМТ Хавфсизлик Кенгаши
БМТ Хавфсизлик Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғарб мамалкаталари Россиянинг Сурия ҳақидаги аризасига қарши овоз бериб уни кўриб чиқишни тўхтатиб қўйишди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россиянинг Сурия тинчлик музокараларида можарода барча томонлар, жумладан қурд миллати вакиллари ҳам қатнашишини ҳақидаги аризаси ғарб мамалакатлари томонидан тўхтатиб қўйилди, бу ҳақида Россиянинг  БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин хабар қилди.  

Чуркин Сурия қурдлари Женевадаги музокараларга таклиф қилинмаганлигидан ўзининг хавотирида эканлигини маълум қилди. Вакилнинг фикрига кўра бу ҳолат БМТнинг барча тамойилларига қарши.

“Бу лойиҳа тўхтатиб қўйилгани бизни ҳайрон қолдирди. Украина делегацияси ҳам бунга ўзининг бузғунчилик ҳиссасини қўшди”, — деди Россия  вакили.

Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
The Nation: АҚШ тез орада қурдларни сотади
Чуркин “БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари сўзсиз бажарилиши керак” деб гапиришни яхши кўрадиган ғарб мамлакатларининг бундай йўл тутишидан яна бир бор ҳайрон бўлганлигини хабар қилди.

Дипломатнинг фикрига кўра, Сурия жамоатчилигининг тинчлик музокараларида тўлиқ таркибда қатнашиши жуда муҳим масала, чунки у ерда Сурия давлатининг келажакдаги сиёсий тузилиши масалалари муҳокама қилинди.

“Бу, баъзи ҳудудий давлатлар хохишига биноан ёкли уларнинг тайзиқи остида қилинган бўлиши мумкин”, — деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Сурия тинчлик музокаралари Женевада 14 мартдан бошлаб қайта бошланди. Икки ҳафта давом этган маслаҳатларда қурдлар  вакиллари қатнашмади. БМТ хабарига кўра, музокараларнинг кейинги босқичи 11 апрелда бошланади.

Эслатиб ўтамиз 27 февралдан бошлаб Сурияда ўт очишни тўхтатиш тизими киритилган. “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик ташкилотлари учу бу тартиб амал қилмайди.

Янгиликлар лентаси
0