The Nation: АҚШ тез орада қурдларни сотади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСуриядаги вазият
Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вашингтон сўнгги вақтларда Туркияни жуда фаол қўллаб-қувватламоқда. Женевада ўтадиган музокараларда томонлар Сурия можароси бўйича бир тўхтамга келишса, АҚШ ҳеч иккиланмай қурдлардан воз кечади, деб прогноз қилмоқда АҚШ Давлат департаменти собиқ ходими Жеймс Карден.

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Сурия қурдлари АҚШ уларни тез орада сотишларига тайёр туришлари лозим, деб ёзади The Nation нашри таҳлилчиси, АҚШ Давлат департаменти собиқ ходими Жеймс Карден, РИА Новости хабарига кўра.

"Қурдлар “Ислом давлати” билан курашда энг самарали куч ҳисобланади. Аммо АҚШ ва Ғарбдаги қурдларнинг иттифоқдошлари тез орада улардан воз кечади”, — деб ёзади Карден.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон “қурдлар масаласи”ни ҳал қилишга чақирган олимларни “нодонлар” деб атади

Карденнинг фикрига кўра, Вашингтон қурдларни террорчилар деб ҳисоблайдиган Туркияга хайрихоҳлик билдираётгани бунинг энг биринчи белгиси ҳисобланади.
Карден шу ерда Америка президенти томонидан яқинда Анқара фойдасига айтилган бир гапни мисол келтиради: феврал ойи ўртасида Барак Обама, қурдлар вужудга келган вазиятдан янги ҳудудларни забт этиш учун фойдаланмасликлари лозимлиги ҳақида гапирган. Обама шунингдек, Туркияни НАТО бўйича иттифоқдоши сифатида ҳам қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган.
Обаманинг таъкидидан сўнг, Туркия Бош вазири Анқара Сурия шимолидаги қурдларни бомбардимон қилишда давом этишини баралла айтган эди, деб ёзади Карден.

Янгиликлар лентаси
0