ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Владимир Путин Россия Давлат Думасига миллий гвардия тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди, РИА Новости хабари асосида.
Бундан бир кун олдин Россия президенти мамлакат ИИВ ички ҳарбий қисм базасида Миллий Гвардия ташкил этилиши ҳақида эълон қилган эди. Ижро ҳукуматига қарашли янги федерал орган террорчилик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш билан шуғулланиши таъкидланмоқда.
Қонунлойиҳасида Миллий гвардия қўшинлари президент қарори билан масалаларни ҳал этишда қуролни ишга солиши мумкинлиги кўзда тутилган.
Аммо ҳарбий хизматчилар ҳомиладор аёлларга, ногиронларга ва болаларга қарата ўқ уза олмасликлари таъкидланган. Улар қурол билан қаршилик кўрсатиши ҳолатлари бундан истиснолиги қўшимча қилинган.
Миллий гвардия қўшинлари: ҳужжатларни текшириши, шубҳали шахсларни қўлга олиш ва уларни назоратдан ўтказиш, қамоқдан ва руҳий касалликлар шифохонасидан қочган, ўз жонига қасд қилишга уринган ва қамоқ жазосидан бош товлаётганларни қўлга олиш, шунингдек, одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун турар-жойларга кириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ФҲ эълон қилиш ҳуқуқига эга эканликлари қонунан белгиланди.
Қонун лойиҳасида Россия Миллий гвардияси гаровга олинган инсонларни қутқариш ва оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш учун жанговор ёки махсус техникалардан, жумладан, водомёт ва бронемашиналардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканликлари кўрсатиб ўтилган.
Миллий гвардия, агар сусткашлик қилиш кишилар ҳаётига хавф соладиган бўлса, жисмоний куч ёки қурол ишлатиши ҳақида огоҳлантирмаслик ҳуқуқига эга.