ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ИИВнинг Ички кучлари ОМОН ва СОБР асосида янги муассаса – Миллий гвардия ташкил қилинганлигини эълон қилди.
“Умид қиламанки, миллий гвардия кучлари бугунги кунга қадар бўлганидек самарали ишлашда давом этади ва келажакда устувор бўлган йўналишларда ўз фаолиятини кучайтиради”, — деди Владимир Путин.
Миллий гвардияга Ички қўшнлар раҳбари, Ички ишлавр вазири ўринбосари, армия генерали Виктор Золотов бошлиқ этиб тайинланади.
Қўйилган вазифалар самарали бажарилиши учун, президент Ички ишлар вазирлигига бошқарувига Федерал Миграция ва Федерал Наркотикларни назорат қилиш хизматларини топширди.