Обама Киевга миллиард доллар қандай шарт билан берилишини айтди

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишУкраина президенти Порошенко ва АҚШ президенти Обама
Украина президенти Порошенко ва АҚШ президенти Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украинада ҳукумат шаклланиши жараёни якунлангач, унга миллиард доллар миқдорда ёрдам ажратилади, деб баёнот қилди АҚШ президенти.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама ва Украина президенти Пётр Порошенко Вашингтонда ўтказилган ядро хавфсизлиги саммити вақтида Киевга ажратилаётган улкан миқдордаги кредит линиясининг учинчи транши шартларини муҳокама қилди, деб хабар қилади Украина президенти матбуот-хизмати, РИА Новости хабари асосида.

Оқ уй. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ: саммитда иштирок этишдан воз кечиб, Россия зўр имкониятни бой берди

"Обама Украинага бериладиган кредитнинг учинчи транши бир миллиард долларни ташкил қилишини ва бу маблағлар Украина ҳукумати шакллангач берилишини тасдиқлади”, — дейилади хабар матнида. Шунингдек, томонлар Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишгани таъкидланмоқда.

Украина Бош вазири Арсений Яценюкни истеъфога чиқариш учун амалга оширилган нўноқ уринишдан сўнг, Киевда сиёсий инқироз авж олди. Бу воқеадан кейин мамлакатдаги бир қаторфракциялар коалициядан чиқишларини маълум қилди. Уларни ҳанузга қадар бирлаштириш имкони топилгани йўқ.

Шунингдек, АҚШ ҳукумати Украинага 335 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратмоқчи. Бу маблағлар ҳарбийларни тайёрлашга, янги маслаҳатчиларни жалб қилишга ҳамда қурол-аслаҳа учун сарфланиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0