ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik, Дмитрий Злодорев. "Москванинг ядро хавфсизлиги бўйича саммитда иштирок этишдан воз кечиши — бу муҳим масалаларни муҳокама қилиш имкониятини бой беришдир", деб баёнот қилди сешанба куни журналистларга АҚШ президенти ёрдамчиси ўринбосари Бен Родс. РИА Новости хабари асосида.
"Россия бу галги саммитда иштирок этишни рад этиб, муҳим масалаларни муҳокама қилиш имкониятини қўлдан чиқарди, деган фикрдамиз. Россия ядро ҳавфсизлиги масаласида яккаланиб қолмоқда”, — деди Родс.Шу билан бирга, икки давлат ўртасида ядро хавфсизлиги масалалари юзасидан ҳамкорлик давом этмоқда, деб қўшимча қилишни унутмади у.
Америкалик мансабдорнинг фикрича, “бу жуда муҳим”.
"Россия ва АҚШ ҳамкорлик қилишда давом этаётганини кўриш, дунё учун жуда муҳим", — деди Родс.
Ядро хавфсизлиги бўйича саммит 31март — 1 апрел кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади. Унда 50дан ортиқ давлатлар иштироки кўзда тутилган. Саммитнинг асосий мавзуси ядро террорчилигига қарши кураш масалаларига бағишланади.