ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия президенти иш графигига ядро хавфсизлиги бўйича ўтказиладиган тўртинчи саммитда иштирок этиш киритилмаган, деб хабар қилди Владимир Путин матбуот-котиби Дмитрий Песков, РИА Новости хабари асосида.
"Президент режасида бу тадбир йўқ", — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Россия бунгача бўлиб ўтган барча – учта саммитда ҳам иштирок этган.