ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Анқара Россия билан муносабатларни иложи борича қисқа фурсатда яхшилаш учун қўлидан келганча ҳаракат қиляпти, деб таъкидлади Sputnik агентлигига Туркия Иқтисодиёт вазири Мустафо Элитош.
"Туркия ва Россия муносабатлари иложи борича тезроқ яхшиланиши учун жон-жаҳд билан ҳаракат қиляпмиз. Аммо Россия томондан бу ҳаракатларга жавоб бўлмаяпти. Туркия Россия билан савдо алоқаларини ривожлантириш, икки халқни яқинлаштириш тарафдори", — деб баёнот қилди Элитош.
"Россия билан алоқалар, изга тушиши муқаррар. Биз томондан шундай бўлиши учун тўсиқ йўқ, ҳарҳолда. Ўз навбатида, Россия ҳам иккиёқлама муносабатларни яхшилаш учун амалга ошираётган ҳаракатларимизни жавобсиз қолдирмаслиги керак”, — қўшимча қилди у.