ОАВ: Туркия ўйламай қилган иши учун кўп пушаймон ейди

© Sputnik / ВИКТОР ТОЛОЧКОРоссияда санкция қилинган озиқ овқат маҳсулотлари шу тариқа йўқ қилинади
Россияда санкция қилинган озиқ овқат маҳсулотлари шу тариқа йўқ қилинади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиядаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва сайёҳлик соҳасидаги муаммолар аста-секин банк соҳасини ҳам ўз домига тортмоқда. Айни вақтда мамлакатдаги банклар ўз мижозларига кредит бермасликни афзал кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. “Су-24” можаросидан сўнг Россия ва Туркия ўртасида юз берган қарама-қаршиликлар Туркия иқтисодиётига жуда катта зиён етказмоқда,  деб ёзади Al-Monitor таҳлиллар портали.

Буш пляж - Sputnik Ўзбекистон
Россия санкцияларидан Туркия йилига 20 млрд $ йўқотади

Россия-Туркия ўртасидаги инқирознинг энг биринчи қурбони Туркиядан сут маҳсулотларини етказиб берувчи Aynes Food Industry and Trade Inc компанияси бўлди. Россия томонидан Туркиядан кириб келувчи озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган эмбарго туфайли ушбу компания хонавайрон бўлиш даражасига келиб қолди.

Туркиядаги JCR кредит агентлиги президенти Орхан Окменнинг сўзларига қараганда, 2016 йилда мамлакатдаги компаниялар янада каттароқ иқтисодий муаммоларга дуч келади. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган таъқиқ, шунингдек, сайёҳлик ва қурилиш секторларига нисбатан эълон қилинган санкциялар туфайли Туркия 15 миллиард доллар йўқотади.

Нашрда таъкидланишича, бошқа секторлардаги муаммолар банк соҳасида ишонч инқирозини вужудга келтирган. Туркиядаги банклар янги кредитларни беришга ошиқмаяптилар, кредит олганлардан эса қарзларини тезроқ қайтаришларини талаб қилмоқда. Банклар Россия билан ўзаро муносабатларда рўй берган инқироз туфайли компаниялар олган қарзларини қайтаролмайдиган ҳолатга келиб қолишидан чўчимоқда.

"Биз жарлик ёқасига келиб қолдик. Бу йил сайёҳлик бизнеси бутун дунё бўйича инқирозга юз тутган, аммо биз жанг майдонлари(Суриядаги уруш, демоқчи – таҳр.)га яқин борганимиз сари, бу муаммо бизга кўпроқ таъсир кўрсатмоқда”, — дейди турк ETS Tours туроператори эгаси Мурод Эрсой.

Туркия сайёҳлик индустрияси вакиллари прогнозларига кўра, туристик сектордаги йўқотишлар 500 мингдан ортиқ ишчи ўрнини ташкил этиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0