ТОШКЕНТ, 1 дек – РИА Новости. Туркия парламентининг бир гуруҳ депутатлари, Россия санкцияларидан Анталия ҳудудига етадиган зарар йилига 6,5 миллиар долларни ташкил қилиши мумкин, Hurriyet Daily News газетаси хабарига асосан.
Депутат ва Анталия шаҳар собиқ ҳокими Мустафа Акайдын матбуот анжуманида таъкидлашига кўра, Россия билан мунособатлар кескинлашуви туфайли, Анталия ҳудуди туризм соҳасида 6 млрд $ ва қишлоқ хўжалигида 500 млн $ йўқотади. Унинг фикрига кўра, икки давлат орасидаги можарони мумкин қадар тезроқ бартараф қилиш керак.
Акайдын Газипаша шаҳридаги улгуржи мева сабзавот сотиш бозори ёпилганини хабар берди. Унинг сўзларига қараганда ҳукумат ортиб қолган мева ва сабзавотларни кам даромадли аҳолига тарқатиши мумкин. Депутат, ҳудуд деҳқонлари маҳсулотларни учинчи мамлакат орқали Россияга экспорт қилиш ёки экспорт учун бошқа бозорлар излаш ниятида эканлгини айтди.
Анталия туристик бизнеси ушбу йил, Россиядан туристлар сони камайиши мунособати билан, даромадининг 25 % йўқотди, яқинлашиб келаётган инқироз бутун Туркия ҳудудига зарар еткизади, деди Анталия Савдо ва саноат палатаси раҳбари Четин Осман Будак.
“Туркиянинг Россияга экспортдан оладиган фойдаси йилига 6 млрд. $, туризмдан – 7 млрд. $ни ташкил қиларди. Бундан ташқари мамлакатлар орасида хусусий тадбиркорлар савдоси яхши ривожланган эди. Унинг ҳажми 2013 йилда 8,5 млрд. $, 2014 йилда 6 млрд. $ ни ташкил қилган эди. Унинг сўзларига қараганда Россия билан мунособатлар янада мураккаблашса Туркия бундан 20 млрд. $ гача зарар кўриши мумкин. Бу мамлакат ЯИМининг 3%ни ташкил қилади”, — деди Будак.
Эслатиб ўтамиз 28 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш мақсадида Туркияга нисбатан бир қатор иқтисодий чораларни қўллаш ҳақида қарор қабул қилганди. Унга кўра Россия фуқароларига Туркия ҳудудига сафар қилиш тавсия берилмайди, чартер парвозлар бекор қилинади, Туркияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва етиштирилган мева сабзавотлар импорти таъқиқланади ва бошқа бир қатор чоралар.
Ушбу қарор Россияга тегишли Су-24 ҳарбий самолёти Туркия ҳаво кучлари томонидан Сурия осмонида уриб туширилганидан кейин ва Туркия ушбу фожеа бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олишни хохламаганлиги оқибатида қабул қилинди.