ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Сурияда шароит яхши томонга ўзгариши қочоқларга САРга қайтиш имконини беради, деб таъкидлади Башар Асад РИА Новостига берган интервьюсида.
Сурия етакчисининг сўзларига қараганда, мамлакат раҳбарияти шу кунларда, фуқаролар орасида миграцияга бўлган талаб даражаси пасайиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда.
"Шароит яхшиланишига умид борлигини кўргач, балки баъзи одамларда Сурияга қайтиш истаги пайдо бўлар", — деб таъкидлади Сурия президенти.