ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Сурияда 2011-йилдан бери давом этиб келаётган фуқаролар урушидан етган зарар 200 млрд доллардан ошди, деб таъкидлади САР президенти Башар Асад РИА Новостига берган интервьюсида.
"Иқтисодий зарар ва инфратузилмага етказилган зиён 200 миллиард доллардан ошди. Иқтисодий муаммоларни Сурияда шароит стабиллашгач ҳал этса бўлади. Аммо инфратузилмани тиклаш кўп вақтни талаб қилади”, — деди Асад.