ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Москвада рўй берган мудҳиш фожиа – ўзбекистонлик қотил-энага можаросидан сўнг, Россия Бош вазир ўринбосари Ольга Голодец чет эллик ишчилар малакасини тасдиқловчи механизмни ишлаб чиқиш таклифини киритди.
"У одам мутахассисми-йўқми, ҳеч ким текширмайди. Биз, чет элликларга, ҳатто болаларимиз тарбиясини ишониб топшираяпмиз… Охирги марта рўй берган кўз кўриб қулоқ эшитмаган фожиадан ўзимизга керакли хулоса чиқармоғимиз шарт. Шунинг учун, мигрантлар энг аввало ўз мутахассисликларини тасдиқлашлари ва ундан кейин ишга рухсат берадиган ҳужжатларни олишлари керак, деб ҳисоблайман. Киши ўз мутахассислигини тасдиқлаши шарт”, — деди Голодец.
"Агар мигрант қурувчи бўлса, марҳамат қилиб, мустақил баҳолаш марказига бориб… ўзининг қурувчи эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни олсин. Агар сиз, болага қарашга даъво қилаётган бўлсангиз, унда кўчадан келган аллаким эмас, балки педагог ёки мураббий эканлигингизни исботланг. Бу энг катта масъулият”, — қўшимча қилди Голодец.