Ғарб Путинга қарши ахборот уруши очмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кремль Путинга қарши тайёрланаётган “информацион ҳужум” ҳақида огоҳлантирмоқда. "Путин ва унинг яқинлари шу кунларда ОАВларда тарқатиладиган “буюртма” материаллар объектига айланишлари мумкин. Бундан мақсад - мамлакатдаги вазиятни нотинчлантириш", деб баёнот берди Россия раҳбари матбуот-котиби.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Душанба куни Кремль Россия президенти Владимир Путиннинг оиласи ҳақида навбатдаги “буюртма” мақолалар тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди: Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков берган хабарга кўра, халқаро суриштирувлар консорциуми Ғарб ва Россияда Путин ҳақида навбатдаги бор уйдирма маълумотлар тарқатишга тайёргарлик кўрмоқда, РИА Новости хабари асосида.

Россия президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Путин шаънига айтилган ҳақорат учун Кремль АҚШдан тушунтириш талаб қилмоқда

Чет эл махсус хизмат вакиллари ва баъзи бир ОАВлар Россияда бошланган сайловолди кампанияларидан фойдаланган ҳолда, мамлакатдаги осойишталикни бузишга уринмоқда, деб таъкидлади Песков.
Россия президенти матбуот-котибининг фикрича, гап қандайдир жиддий суриштирувлар ҳақида эмас, балки ахборот уруши ҳақида бормоқда. Кремлда бундай ҳужумлар самара беришига ишонишмаса-да, аммо уюштирилаётган ишлардан ўз норозиликларини яширишмаяпти.

2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар туфайли Владимир Путинга қарши қоралаш кампанияси бошлангани ҳақида Кремль жорий йилнинг январ ойидаёқ эълон қилган. АҚШ Молия вазири Адам Шубин Путинни “коррупция рамзи” деб атаганидан кейин, шундай баёнот берилган эди.

"Бундай ишлар давом этмоқда. “Ишончли” ва “сенсация” бўлишга лойиқ навбатдаги информацион ҳужум яқин кунларда амалга оширилиши кутилмоқда. Ўзини “Журналистик суриштирувлар халқаро консорциуми” деб номлаган уюшмадан тилёғламалик ила, тергов манерасида тузилган саволларни олдик. Уларни диққат билан ўқиб чиқиб, ушбу консорциумга турли ОАВ журналистларидан ташқари, бошқа ташкилот ва хизматлар вакиллари ҳам аъзо эканлигига шубҳамиз қолмади.
Хуллас, улар тез кунларда Германия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Швейцария, Россия ва бошқа мамлакатларда ўз “ижод намуналарини” нашр қилишга тайёргарлик кўрмоқда”, — деди Песков журналистларга.

Россия президенти матбуот-котиби, Россия ҳукумати журналистик суриштирув сингари жанрни ҳурмат қилишини таъкидлаган ҳолда, профессионал ва объектив бажарилган ҳар қандай ишга юқори баҳо беришларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Аммо, Песковнинг сўзларига қараганда, бу сафар гап мутлақо бошқа нарса ҳақида бормоқда.

"Гап объектив суриштирув ишлари билан шуғулланишни хоҳламаслик ҳақида бормоқда. Улар олдида Путинга қарши информацион уруш эълон қилиш вазифаси қўйилган. Консорциум аъзолари ана шу топшириқни бажариш учун ёлғон-яшиқ информациялар режиссурасини ташкиллаштириб, миш-мишлар асосида ёзилган хабарларни ишончли маълумот сифатида кун янгилигига мажбурлаб киритмоқчи бўляпти. Бизга бу ёқмаяпти”, — деди у.

Кремль вакиллари ана шундай “агитациялар” тагида ўз исмларини қўяётган журналистларни юқори профессионаллик стандартлари сари интилишга чақирмоқда.

"Бундай ҳолларда маҳоратлилик, профессионаллик — сиёсий буюртмалар қурбонига айланаётгани ачинарли, албатта”, — деди Песков.

Президент матбуот-котиби Путинга берилган “агитацион” руҳдаги саволлардан бир нечта мисоллар келтирди: жумладан, сўровномада Россия президенти мол-мулки 40 миллиард долларга етганлиги, унинг катта-катта қасрларга эгалиги ростлиги сўралган ҳамда Путин эга мегаяхталар сони нечталигига аниқлик киритишлари илтимос қилинган. Шунингдек, Владимир Путин Россияда махинацияда айбланган бизнесменлар билан “ошан”лиги ростми, деган саволлар берилган.

Сўровнома муаллифлари, шунингдек, Путин ёшлигида ичиб, Ленинград кўчаларида қўшиқ айтиб, муштлашгани ростми деб ҳам савол ташлашган.

Ушбу саволларга изоҳ берар экан, Песков мурожаатлар тергов руҳида бўлганидан бир оз ҳижолат тортганини тан олди. Шунингдек, Владимир Путинни ҳам бу саволлар ажабланганини таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0