ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Москва ушбу таъкид юзасидан АҚШ тушунтириш беришига умид қилади, деди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, РИА Новости хабарига асосан.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Молия вазирлиги расмий вакили, Россияга қарши санкциялар билан шуғулланувчи Адам Шубин Би-би-си телеканали эфирида Владимир Путинга "порахўрлик рамзи" дея таъриф берган эди. Орадан кўп ўтмай, АҚШ Оқ уй вакили Жош Эрнест Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг бу позицияси Америка президенти маъмурияти қарашларини тўлиқ ифодалашини айтди.
"Давлат раҳбари шаънига бу каби ҳақоратни билдириш — ақл бовар қилмайдиган ҳолат. Биз, буни ҳатто тасаввур ҳам қилолмаймиз. Мисол учун, мен агар АҚШ президенти шаънига шундай ҳақорат айтадиган бўлсам, шу заҳотиёқ ишдан бўшатиламан”, — деб таъкидлади Путиннинг матбуот-котиби.
Дмитрий Песков, шунингдек, Владимир Путин Оқ уй вакилининг ўз номига билдирган фикрларидан хабардорлигини, ва уларни номаъқбул деб ҳисоблашини айтиб ўтди.