Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти В. Путин Чеченистон раҳбарини вақтинча бажарувчи Рамзан Қодиров билан
Россия президенти В. Путин Чеченистон раҳбарини вақтинча бажарувчи Рамзан Қодиров билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Рамзан Қодировни Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинлаш ҳақида фармонга имзо чекди ва чечен халқи бўлиб ўтадиган сайловлар давомида Рамзан Қодировнинг республика ривожига қўшган ҳиссасини муносиб баҳолашига умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik.  Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировни Чеченистон республикаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинлади ҳамда сентябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Қодиров ҳам қатнашишига умид билдирди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров: "Чеченистон раҳбари сифатида даврим ўтди"

"Сўнгги йилларда чечен халқи, энг аввало республика аҳолиси учун амалга оширилган ишлардан келиб чиққан ҳолда бугун мен сизни Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзоладим. Умид қиламанки, сентябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этасиз. Шунингдек, сайловолди кампанияси давомида ҳам Чеченистон халқи сизнинг республика учун амалга оширган ишларингиз, меҳнатингизни муносиб баҳолайди. Лекин, яна бир бор такрорлаб ўтаман, биз эришилган ютуқлар билан кифояланиб қололмаймиз, ҳамиша олдинга интилишга ҳаракат қилиш керак. Ва биз халқимиз учун янада кўпроқ ишларни амалга оширишимиз мумкинлиги, амалга оширишимиз шартлигини ҳам яхши биламиз”, — деб таъкидлади Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг ўзи феврал ойида Чеченистон раҳбари сифатида даври ўтганлигини, шу боис, ўз ўрнига бошқа раҳбар топишларини айтган эди. Аммо шу билан бирга, Путиннинг ҳар қандай топшириғини бажаришга тайёрлигини ҳам қўшимча қилганди.

Янгиликлар лентаси
0