ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ола-Буқа туманидаги назорат ўтказиш пункти очилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон. Хабарларга кўра, Ўзбекистон томон чегаранинг ушбу қисмида жойлаштирилган бронетранспортерлар ва ҳарбий хизматчиларни чақириб олган.
Таъкидларга кўра, икки мамлакат чегара хизмати раҳбарияти ўртасида ўтган музокаралардан сўнг, шундай қарор қабул қилинган.
Эндиликда икки мамлакат чегарани қўриқлаш бўлинмалари, ўртадаги келишувга мувофиқ, хизматни одатдаги тартибда ўташлари хабар қилинмоқда.