ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Москва ва Вашингтон ҳамкорлиги Сурия можаросини ҳал қилишга, манфаатлар мувозанатини шакллантиришга йўл очиб берди, деб баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
"Россия ва Америка ҳамкорлиги нақадар муҳимлиги ҳақида айтган гапларингга тўлиқ қўшиламан: Сурия бўйича ҳамкорлигимиз, қатъиятимиз зафар қозониш имконини берди, биз ҳамиша тенгҳуқуқлилик асосида ишлаб келганмиз ва шундай ишлашда давом этяпмиз ", — деди Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан Москвада бўлиб ўтган учрашув чоғида.
Лавров, айнан тенгҳуқуқлилик асосида қурилган ҳамкорлик “омад калити” бўлганини таъкидлади.
"Аминманки, агар ушбу усулни бошқа исталган халқаро муаммоларга ҳамда ўртадаги икки томонлама муносабатларимизга нисбатан қўлласак, келажагимиз унчалик ҳам ёмон бўлмайди", — деди Россия ТИВ раҳбари.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри икки кун давомида Сурия можароси, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазият ҳамда Украина масаласи бўйича муҳокама ўтказишни режалаштирган.