ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Чегарада, Ўзбекистон ҳарбий техникалари рўпарасида Қирғизистон ўзининг иккита бронетранспортёрини жойлаштирди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон давлат чегара хизмати бошлиғи Райимберди Дуйшембиев, Sputnik Қирғизистон хабарига кўра.
Куни кеча Қирғизистон чегара хизмати Жалолобод туманидаги Ола-Буқин туманида Ўзбекистон чегарачилари белгиланмаган қирғиз-ўзбек чегарасида иккита бронетранспортер олиб келиб қўйишгани ҳақида хабар қилган эди. Бундан ташқари, чегарада 40га яқин ҳарбийлар ҳам навбатчилик қилмоқда, “Маданият ўтказиш пункти тўлиқ ёпилган, дея хабар берган эди. Бунга жавобан Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ушбу чора-тадбирлар “Наврўз” байрами олдидан хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида амалга оширилаётганини айтган эди.
Душембиевнинг сўзларига қараганда, айни вақтда фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. “Аҳолига, улар турли провокацияларга учмасликлари лозимлиги тушунтирилмоқда”, — деди у.
"Маҳаллий аҳоли чегаранинг ушбу қисмидан ҳеч бир муаммосиз ўтмоқда. Одамларнинг тўпланиши ҳолати юз бергани йўқ. Фақатгина иккита давлат чегарасиларини айтмаганда”, — қўшимча қилди Дуйшембиев.
Қирғизистон чегара хизмати бошлиғи сўзларига қараганда, чегарадаги вазият тинч. Иккита давлатдан 20тадан ҳарбий хизматчи чегарада навбатчилик қилиб туришибди.