ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Фуқаро авиацияси бўйича Дубай бошқармаси ва Дубай халқаро аэропорти хизмати Flydubai авиакомпаниясига қарашли лайнер ҳалокати билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дубайдан қайтаётган Boeing 737-800 лайнери шанба куни Москва вақти билан 3:42да Ростов-Дон аэропортида ҳалокатга учради. Самолёт ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли аэропортнинг учиш-қўниш чизиғидан чапроқда қулаб тушган.
"Ушбу рейс Flydubai авиакомпанияси томонидан бажарилган, шунинг учун авиаҳалокат билан боғлиқ барча саволларни компанияга йўллаш лозим. Ҳодиса билан боғлиқ қўшимча информацияга эга эмасмиз. Лайнер ҳалокати билан боғлиқ барча маълумотларни ОАВ орқали билиб оляпмиз", — деб жавоб қилди РИА Новостига Дубай аэропорти вакили Гассан Ахмаз.