ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ростов-Донда авиаҳалокатга учраган Boeing бортида битта Ўзбекистон фуқароси бўлган, деб хабар бермоқда Flydubai авиакомпанияси. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламади.
Самолёт йўловчилари орасида 44та Россия фуқароси, 8 нафар украиналик ва икки нафар Ҳиндистон фуқаролари бўлган, РИА Новости хабари асосида.
Дубайдан қайтаётган Boeing 737-800 лайнери шанба куни Москва вақти билан 3:42да Ростов аэропортида ҳалокатга учради. Самолёт ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли аэропортнинг учиш-қўниш чизиғидан чапроқда қулаб тушган.
Компания самолёт бортида бўлган йўловчилар рўйхатини текширди. Ҳозирча аниқ бўлган маълумотларга кўра, Boeing 737-800 бортида 55 йўловчи бўлган: шулардан 33 нафари аёллар, 18та эркак ва тўрт нафар кичик ёшдаги болалар ва 7та экипаж аъзоси. Авиакомпания барча ҳалок бўлган йўловчилар оилаларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирмоқда.
Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлган экипаж командири Кипр фуқароси бўлган. Экипаж аъзолари орасида олти нафар чет эл фуқароси ва битта россиялик бўлганлиги маълум қилинмоқда.