Ростовда мудҳиш авиаҳалокат юз берди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишРостов-на-Донудаги халқаро аэропорт
Ростов-на-Донудаги халқаро аэропорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дубайдан қайтаётган йўловчилар самолёти Ростов-Дон аэропорти қўниш чизиғига яқин жойда қулаб тушди. Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ростов аэропортида қулаган Boeing 737-800 бортидаги йўловчи ва экипаж аъзоларининг ҳаммаси ҳалок бўлишган, деб хабар берди региондаги фавқулодда ҳолат хизматидаги манба, РИА Новости.

Дубайдан қайтиб келаётган Fly Dubai авиакомпаниясига қарашли лайнер, Ростов аэропорти қўниш чизиғидан чапроқда, Москва вақти билан 3:40да қулаб тушган. Россия Транспорт вазирлиги расмий вакили берган хабарга кўра, самолёт такрор қўнишга уринган вақтда ҳалокатга учраган.

Тергов Қўмитасидан олинган хабарларга кўра, лайнер Ерга қўнган вақтда портлаган. Бундан сал олдин маҳаллий фавқулодда ҳолат хизмати, Boeing орқа қисми билан ерга урилган, дея хабар берган эди. Ростов-Дон МЧС хизмати эса, самолёт қўниш вақтида қанотлари билан учиш-қўниш чизиғига урилиб, сал ўтмай ёна бошлагани ҳақида маълумот бермоқда. Лайнер қўниш олдидан икки соатдан зиёд вақт аэропорт устида айланди, деб ёзмоқда Flight radar портали.

Авиаҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган тахминлар мавжуд. Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ҳам авиаҳалокатга ёмон об-ҳаво сабаб бўлган, бошқа тахминлар мавжуд эмас, дея таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, самолёт бортида жами 62 киши: 55 йўловчи, шу жумладан, 4 нафар бола ва 7та экипаж аъзолари бўлган.

Маҳаллий МЧС хизмати ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилди, уларнинг аксарияти Россия фуқаролари, шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида беш нафар чет эл фуқаролари ҳам бор. Лайнер экипажи эса турли давлат фуқароларидан иборат.

Ростов-Дон аэропорти мудҳиш авиаҳалокат туфайли якшанба 0:00гача гача ёпилди.

Ростов аэропортига учиши лозим бўлган йўловчиларни Кавминвод ва Краснодар аэропортлари қабул қилиши ҳақида қарор чиқарилди.

Россия Президенти Владимир Путин авиаҳалокат қурбонига айланган инсонлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда Ростов вилояти губернаторига ҳалок бўлган йўловчилар қариндошлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида топшириқ берди. Аэропортда ҳалок бўлган йўловчиларнинг 600дан зиёд қариндошлари тўпланганлар. Маҳаллий ҳукумат ҳалок бўлганлар оилаларига 1 миллион рублдан ёрдам пули бериши айтилмоқда.

Ҳозирда авиаҳалокат юз берган жойда қутқарувчилар бригадаси иш олиб бормоқда, шунингдек, Россия Тергов Қўмитасига қарашли  тергов-криминалистика гуруҳи фаолияти ҳам кучайтирилган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0