ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг сўзларига қараганда, Украинадаги вазиятни тартибга солишнинг ҳозир айни вақти. У Россия ва Украина ўзаро тил топа олишларига шубҳа қилмаяпти, "Новости Казахстана" хабарига кўра.
«Россия томон ҳам, Украина томон ҳам зиддиятлардан ташкил топган тугунни шаҳд билан чопиб ташламоқлари лозим бўлган бир ҳолатга келиб қолишганининг гувоҳи бўлиб турибман. Бу имкони борича тезроқ содир бўлиши керак, Европа етакчилари ҳам шуни хоҳламоқда. Ўртадаги келишмовчиликка барҳам беришнинг ҳозир айни вақти”, — деди Қозоғистон президенти “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида.
Матбуот-хизмати хабарига кўра, Украина можароси, ниҳоят ўз ечимини топиши учун, Назарбоев бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.
«Мендан ўртага тушишни сўрашса, бу учун вақтимни ҳам, кучимни ҳам аямайман: учрашувлар ўтказаман, томонларни музокарага чақираман. Юзага келган ҳолат бўйича айтишим мумкинки, икки давлат раҳбарлари ўзаро келишув асосида тил топа олишлари мумкин. Бу ерда ечими йўқ муаммони кўрмаяпман”, — деди у.