Атамбаев ўз халқини миллатчилик қилмасликка чақирди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан сал олдин республиканинг Жалолобод вилоятидаги бир неча аҳоли яшовчи пунктларда оппозициячилар томонидан намойишлар ўтказилган эди. Шу воқеалардан сўнг, Қирғизистон президенти одамларни миллатчилик қилмасликка, регионларга бўлинмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат жанубида истиқомат қилувчи аҳолини этник тўқнашувлар такрорланишига йўл қўймасликка, бирдамликни сақлашга ва иғвогарлар гапига чув тушмасликка давъват қилди, деб хабар қилди чоршанба куни Қирғизистон раҳбари матбуот-хизмати.

Жалолободдаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда юзлаб одамлар норозилик намойишига чиқди

2010 йилнинг июнь ойида Қирғизистон жанубида регионда истиқомат қилувчи ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида этник можаро юз берган эди. Фожианинг уч кунида Ўш ва Жалолобод вилоятларида 500га яқин киши ҳалок бўлди, бир неча минг киши жароҳатланди, яна 500 мингга яқин киши ўз турар-жойини тарк этиб, қочоққа айланди. Ўтган йиллар мобайнида оммавий тартибсизлик ташкилотчилари ва иштирокчилари бир неча маротаба судга тортилди, кўпчилик турли муддатга  озодликдан маҳрум этилди, айримларга сиртдан жазо тайинланди.
Душанба куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида юзлаб кишилар иштирокида оппозициячилар томонидан митинглар ўтказилди.
Аввалига, митинглар, барча вилоят марказларида ва республиканинг бир қатор шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо кейин Норин, Талос ва Иссиқ-Кўл туманида намойишлар бекор қилинди. Натижада, оппозициячилар ўз тарафдорларини фақат битта вилоятда — Жалолобод шаҳрида кўчага чиқара олдилар. Шунингдек, Акси қишлоғи ва Кербен шаҳрида ҳам кичик намойишлар бўлиб ўтди.

Қирғизистон ИИВ матбуот-хизмати хабарига кўра, митинг иштирокчилари иқтисодий-ижтимоий мазмундаги талабларни қўйиш билангина чекланмаган, улар жамоатчиликни қўзғатадиган уйдирма гапларни айтиб чиққан.

"Сўнгги 30-40 йил давомида Ўш шаҳрида бир нечта фожиавий ҳодисалар рўй берди. Бундай воқеалар такрорланишига, одамларнинг миллатларга ёки регионларга бўлинишига йўл қўймаслик керак. Агар биз фитналарга учадиган бўлсак, шаҳар ривожланмайди", — деди  Атамбаев Ўш шаҳрига уюштирган иш сафари давомида. Атамбаев шунингдек, Ўш — мамлакатнинг энг кўҳна шаҳарларидан бири эканлиги ва қирғиз халқи у билан ҳаққоний фахрланишини таъкидлаб ўтди.

Қирғизистон президенти, бирдамлик ва тотувлик сақланган тақдирда, Қирғизистоннинг келажаги буюк бўлишига  ишонч билдирди. "Бизнинг халқ бирликни сақлаб қололди, биз ўз ривожланиш йўлимизни топдик, ва ундан адашмасак, улкан ютуқларга эришамиз”, — деди Атамбаев. Атамбаев жанубий регионлардаги ижтимоий муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топаётганига, регионда йўллар ва мактаблар қурилиши режалаштирилганини айтиб ишонтирди.
Атамбаевнинг сўзларига қараганда, Қирғизистон сўнгги йиллар давомида иқтисодий соҳада муҳим ютуқларга эришди. "Қирҳизистон иқтисодиёти бир неча йил олдин ўта аянчли аҳволда эди, аммо биз бу вазиятни яхши томонга ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Коррупцияга қарши кураш туфайли, мамлакат бюджети даромад қисми ошди. Агар эришган ютуқларимизни сақлаб қололсак, Қирғизистон гуллаб-яшнайди", — деб ўз нутқига чкун ясади мамлакат раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0