ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Иккиюзга яқин одам душанба куни Қирғизистон ҳукумати оппозициячилари томонидан уюштирилган митингларда иштирок этди, хабар қилади РИА Новости Қирғизистон ҳукумати ИИВ матбуот-хизматидан олинган маълумотлар асосида.
Қирғизистон оппозицияси вакиллари душанба куни норозилик намойишлари ўтказилиши тўғрисида бундан сал олдин хабар берган эдилар.
Аввалига, митинглар, барча вилоят марказларида ва республиканинг бир қатор шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо кейин Норин, Талос ва Иссиқ-Кўл туманида намойишлар бекор қилинди. Натижада, оппозициячилар ўз тарафдорларини фақат битта вилоятда — Жалолобод шаҳрида кўчага чиқара олдилар. Шунингдек, Акси қишлоғи ва Кербен шаҳрида ҳам кичик намойишлар бўлиб ўтди.
"Жалолободдаги бош майдонда 100 га яқин одамлар тўпланди. Йиғилганларнинг тенг ярми “қандай томоша бўлар экан”, деган мақсадда тўпланган бекорчилар эди”, — хабар берди Қирғизистон ИИВ матбуот-хизмати.
Матбуот-хизматидан олинган маълумотларга кўра, жамоатчилик тартиби бузилиши ҳолатлари қайд этилмаган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари акция давомида тартибни назорат қилиб борганлар.
Норозилик намойишлари ташкилотчилари сўзларига қараганда эса, Жалолободдаги бош майдонда 600га яқин одам тўпланган. Митинг иштирокчилари: тарифларни оширишга чек қўйиш, уй-жой ва транспорт воситалари мажбурий суғуртасини бекор қилиш, ҳамда, вилоятларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш каби иқтисодий ва ижтимоий характерга эга талаблар билан чиққанлар.