ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Қирғизистон президент девони раҳбари Нурханбек Момуналиев таклифи билан Маданият вазири ўринбосари Айнура Темирбековага, Транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Эрнис Мамиркановга, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Эркинбек Чодуевга қониқарсиз ижро интизоми учун ҳайфсан эълон қилинди, Sputnik Қирғизистон хабари асосида.
Момуналиевнинг сўзларига қараганда, умуман олганда, ижро интизоми сифати ошмоқда, аммо барча идоралар ҳам ҳукумат берган топшириқни тўлиқ ва вақтида бажара олмаяпти.
Бундан ташқари, Момуналиев бир қатор амалдорларга огоҳлантириш эълон қилишни таклиф қилди.
Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев эса халқ ҳукуматга аванс тариқасида ишонч билдираётганини таъкидлаб ўтди.
"Ижро интизоми шу пайтгача етарли даражада йўлга қўйилмаган. Ҳозирда олдимизда талайгина масалалар турибди. Бу эса масъулият борган сари ортаётганини англатади. Халқ бизга бугун аванс тариқасида ишонч билдирмоқда. Биз уни оқлашимиз керак”, — деди Сориев.