Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати Тиббиёт Академияси раҳбари ўлимига ойдинлик киритди

© Sputnik / Табылды КадырбековҚирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси.(ҚДМХҚ)
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси.(ҚДМХҚ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон давлат тиббиёт академияси аппарати раҳбари танасида калтак излари борлиги маълум бўлди. Академияда бу таъкидга ҳеч ким изоҳ бермаяпти. Олийгоҳ раҳбари ўлими юзасидан жиноий иш ҳозирча қўзғатилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik.  Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистон давлат тиббиёт академияси аппарати раҳбари Абдукарим Гапаров танасида калтак излари борлиги аниқланган, дея хабар қилади Sputnik Қирғизистон, Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот-котиби Абибулла Позиловдан олинган маълумотлар асосида.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати қўмитаси бундан бир неча кун олдин 30 минг сом(тахминан 400 АҚШ доллари) пора олганликда гумон қилинган олийгоҳ раҳбари тинтув вақтида вафот этгани ҳақида хабар қилган эди.

"2016-йил 25-феврал куни ўтказилган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида Г.А. 30 минг сом пора олаётган вақтда, иш кабинетида давлат ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Тинтув ишлари давомида унинг соғлиғи бехосдан ёмонлашган ва у ҳушдан кетган. Г.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган”, — дейилган эди хабарда.

Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати матбуот-котиби Позиловнинг сўзларига қараганда, раҳбар кабинетига аввал бир неча киши кириб келган. Академия ходимларини ичкарига киритишмаган.

"Ходимларимизнинг айтишича, кабинетдан бақир-чақир, сўкинишлар эшитилган. Ҳеч кимни ичкарига киритишмаган. Академиядаги домлалар ўша кишиларни Гапаровнинг юраги хасталиги ҳақида огоҳлантирган. Гапаров вафот этгач эса, ҳамма аввалига ҳайрон қолган, кейин эса тез ёрдам” чақиришга тушган. Худди шу вақтда бизнинг ходимларимиз Гапаровнингг танаси ва қўлларидаги кўкарган жойларни, ҳамда йиртилган пойабзалини камерага туширишга муваффақ бўлган”, — деб ҳикоя қилади Позилов.

Миллий хавфсизлик матбуот-хизмати тақдим этган суратларда бир курсининг оёғи синдирилганини, кабинет деворларида оёқ излари борлигини, атрофда эса ҳужжатлар сочилиб ётганини кўриш мумкин.
Ҳозирча Қирғизистон Миллий хавфсизлик матбуот-хизмати ҳодиса юзасидан изоҳ бермаяпти. Ҳамма экспертиза хулосаларини кутмоқда.
Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати ҳам экспертиза хулосаларини кутаётганини маълум қилди. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0