ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ҳозирда Европа Иттифоқида вужудга келган ноқонуний миграция билан боғлиқ аҳвол Россияда ҳам такрорланишига йўл қўймаслик керак, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин, РИА Новости хабарига кўра.
"Ноқонуний миграция билан боғлиқ вазият жиддий эътибор талаб қилади. Бу комплекс топшириқ ва у ҳукуматдаги барча органлар томонидан уларнинг ваколати доирасида бажармоқлари лозим", — деди Путин ИИВ коллегиясида чиқиш қилар экан.
"Евроиттифоқ чегараларида нималар содир бўлаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бизда, Худога шукрки, бу каби долзарб муаммолар йўқ, бунда аввало сизнинг ҳам ҳиссангиз бор. Ва шундай ҳолат бизда ҳам юзага келишига йўл қўймаслик керак, гарчи ҳаммамиз бу жуда катта муаммо эканлигини англаб турибмиз: чунки, мамлакатимизда миллионлаб мигрантлар бор, уларнинг аксарияти табиийки, собиқ Иттифоқ давлатларидан келишган”, — таъкидлади президент.
Россия раҳбарининг сўзларига қараганда, “шундай қилиш керакки, бу одамлар нормал шар-шароитларда яшасин, уларни ишга қабул қилаётган жойларда ишласин, Россия Федерацияси қонунларига риоя қилсин, ўзлари яшаётган халқ урф-одатларига ҳурмат билан муносабатда бўлсин”.
"Лекин бу иш шундай амалга оширилсинки, токи Россиянинг ички меҳнат бозорида муаммолар пайдо қилмасин, Россия фуқаролари ғашини келтирмасин. Бу ўта нозик, специфик, лекин шу билан бирга ўта муҳим иш, иқтисод соҳасида ҳам, ижтимоий барқарорлик соҳасида ҳам”, — деб таъкидлади Путин.
"Мен ушбу соҳада юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкор тарзда бартараф этиш учун тегишли тузилмалардан ҳамжиҳатликда иш олиб боришларини сўрайман", — хотима қилди президент.