Ўзбекистон ва Россия мигрантлар масаласи бўйича учрашув ўтказади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишМигрантлар. Россия.
Мигрантлар. Россия. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар айни вақтда Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида тўлақонли меҳнат фаолиятини амалга ошириши имконини берувчи лойиҳа устида иш олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия 2016 йилнинг 1 квартали якунига қадар Москвада учрашув ўтказмоқчи. Учрашувда меҳнат мигрантлари масаласи муҳокама қилинади, хабар қилди Sputnik мухбирига Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилиш инспекцияси раҳбари Ботир Шаҳриёров.

Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари биометрик паспортсиз ватанига қайта олмайдилар

Шаҳриёровнинг сўзларига қараганда, рус ва ўзбек мутахассислари айни вақтда Ўзбекистон фуқароларига Россия ҳудудида тўлақонли меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконини берувчи лойиҳа устида иш олиб боришмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги келишув Россияга ташриф буюрувчи ўзбек мигрантларини ҳуқуқий кафолатлар билан таъминлаши кутилмоқда.

"Томонлар (Ўзбекистон ва Россия, таҳр.) тайёрланаётган ҳужжатнинг дастлабки лойиҳаларини ўзаро алмашдилар. 2016 йилнинг биринчи чорагида Москвада вазирлар учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу учрашувда меҳнат миграцияси йўналишида ишлар қандай бораётгани муҳокама қилинади. Ушбу келишув Россияда фаолият юритувчи ўзбекистонликларни ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатлар билан таъминлайди”, — таъкидлади Шаҳриёров.

Москвада қор кураш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантлари ҳақида шартнома тузади

Федерал Миграция хизмати(ФМС) маълумотига кўра, бугунги кунда Россиядаги ўзбекистон фуқаролари сони 1,8 миллиондан зиёд. Сўнгги бир неча ой давомида Россия иқтисодиётида юз берган инқироз туфайли меҳнат муҳожирлари сони кескин туша бошлаган. Ноябр ойида мамлакат ҳудудидаги ўзбек фуқаролари сони 1,9 миллионни ташкил қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0