Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари биометрик паспортсиз ватанига қайта олмайдилар

© Sputnik / Вадим ШекунЎзбекистон фуқароси паспорти.
Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати томонидан биометрик паспортларнинг амал қилиш муддати 2018 йилнинг июл ойига қадар узайтирилганига қарамасдан, эски намунадаги ҳужжат билан чет эл давлатларидан чиқишнинг иложи бўлмайди. Бу қарор 2016 йил 1 январдан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Чет эл мамлакатлари ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари дипломатик ваколатхонага мурожаат қилиб, эски намунадаги паспортини биометрик паспортга алмаштириб олишлари шарт.

Ўзбекистон фуқаролари нобиометрик паспорт билан ўз ватанига қайта олмайдилар, хабар қилади Республика Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Ўзбекистон фуқароси паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқаролари Россиядан фақат биометрик паспорт билан чиқиб кетиши мумкин

 

ТИВ ахборот-хизмати Ўзбекистон Республикаси президентининг 2011 йилги Фармонига мувофиқ, нобиометрик паспорт 2015 йил 31 декабрдан бошлаб ўз амал қилиш муддатини йўқотганлигини яна бир бор эслатиб ўтди. Ўзбекистон ТИВ бу ҳақда бошқа давлатларни ҳам хабардор қилган.

12 январ, сешанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси эндиликда ўзбекистонликлар Россия ҳудудини биометрик паспортсиз тарк эта олмасликлари ҳақида таъкидлаган эди. Аниқлик киритилишича, агар Ўзбекистон фуқароси Россия чегарасини эски намунадаги паспорт орқали кесиб ўтишга ҳаракат қилса, у рейсдан қолдирилади. Ва унга жарима белгиланади.

 

Янгиликлар лентаси
0