ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik, Алена Палажченко. Анқарада портлаш содир этган террорчи қизнинг оила-аъзолари Туркия ҳукумати томонидан ҳисбга олинди, хабар қилади РИА Новости NTV телеканали маълумотлари асосида.
Бундан сал олдин Туркия ҳукумати портлаш аёл жинсига мансуб шоҳид-террорчи томонидан содир этилгани ҳақида маълумот берган эди. Сал кейин, террорчи қизнинг исми маълум бўлди. Сехер Чағла Дамир Туркияда таъқиқланган Қурдистон Ишчи партияси вакили эканлиги оммага эълон қилинди.
Туркия ОАВларида берилаётган маълумотларга қараганда, террор уюштирганликда тахмин қилинаётган Сехер Чағла Дамир шахси олинган бармоқ изларга асосан ўрнатилган.
Сехер Чағла ушбу ҳодисага қадар Қурдистон Ишчи партияси аъзоси бўлгани ва террорчилик тарғиботи билан шуғуллангани туфайли бир неча бор судга тортилгани, аммо суд қизга қарор чиқаришга улгурмагани таъкидланмоқда.