ТИВ: Анқарадаги терактдан жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

© REUTERS / STRINGERАнқарадаги теракт
Анқарадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Анқарада содир этилган терактда Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисида маълумотга эга эмас.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. “2016-йил 14-март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси 2016-йил 13-март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас”, — деб ёзилган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида берилган хабарда.

Анқарадаги портлаш - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Анқарадаги теракт икки шоҳид-террорчи томонидан амалга оширилган

Теракт автобус бекатларининг бирида, мамлакат Бош вазирига қарашли офис яқинида, одамлар энг гавжум вақтда содир этилган. Миналаштирилган автомобил одамларга лиқ тўла икки автобус ўртасида портлатилган.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирга қадар 37 киши ҳаётдан кўз юмгани, 125 киши жароҳат олгани, 71 киши касалхоналарда ётгани ҳақида хабар қилди.
Ушбу теракт охирги ойларда Туркия пойтахтига қилинган бешинчи тажовуздир. Содир этилган портлашлар оқибатида умумий ҳисобда, 200га яқин киши ҳалок бўлган, юзлаб инсонлар жароҳат олган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0