ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Анқарада содир этилган теракт қурбонлари сони 37 кишига етди. Улар орасида ҳозирча 1 нафар камикадзе-террорчи борлиги қайд этилди. Яна 71 киши касалхоналарда ётишибди, деб хабар қилди душанба куни
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мехмет Муаззинўғли.
Анқарадаги портлаш шаҳардаги автобус бекатларининг бирида, мамлакат Бош вазирига қарашли офис яқинида, одамлар энг гавжум вақтда содир этилди.
Миналаштирилган автомобил одамларга лиқ тўла икки автобус ўртасида портлатилган.
"Кеча содир этилган теракт вақтида 30 киши ҳаётдан кўз юмди. Шулар орасида бир киши шахси камикадзе-террорчи сифатида идентификация қилинди, иккинчиси ҳозирча гумон остида турибди. Касалхоналарда кечанинг ўзида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳалок бўлганлар сони бугун яна учтага кўпайди. Даволаниш муассасаларида 71 киши ётибди, 29 киши эса жонлантириш бўлимларига жойлаштирилган”, — деди Муаззинўғли Анқарада журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида.