Эрдўғон террорчиларни тиз чўктиришга ваъда берди

© REUTERS / Tumay BerkinАнқарада 13 март куни содир этилган теракт
Анқарада 13 март куни содир этилган теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тойиб Эрдўғон Анқарада содир этилган терактни қаттиқ қоралади ва бу фожиа Туркиянинг террорчиликка қарши курашдаги қатъиятини янада кучайтирганини маълум қилди. Бу курашда Туркия ғалаба қозонади, дея ваъда қилди Туркия президенти.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik, Алёна Палажченко. Анқара шаҳридаги автобус бекатларининг бирида содир этилган терактда ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етгани хабар қилинмоқда. Ушбу фожиа юзасидан халққа мурожаат қилган Туркия президенти мамлакатда эндиликда террорчиликка қарши кураш чоралари ниҳоятда кучайтирилиши ҳақида баёнот берди, РИА Новости хабари асосида.

Анқарадаги теракт, 13 март, қутқарув хизматлари ишламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Анқарадаги терактда 27 киши қурбон бўлди 75 киши жароҳатланди

"13 март куни Анқарада содир этилган терактни қаттиқ қоралайман. Ҳалок бўлган кишилар яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман, жароҳат олганларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман. Минтақадаги нотинч вазият туфайли, Туркия сўнгги йилларда террорчилар нишонига айланди. Террорчилик уюшмалари ва улар хизматидан фойдаланаётганлар бизнинг фуқароларимизни нишонга олмоқда ва бу борада улар виждонсизларча йўл тутмоқда. Бу галги портлаш террорчиларга қарши курашда қатъиятимизни янада оширди. Биз бу курашда албатта ғалаба қозонамиз ва террорчиларни тиз чўктирамиз", — дейилади президент расмий сайтидаги баённомада.
Анқарадаги портлаш Туркия Бош вазирига қарашли офисларнинг бири яқинида, пойтахт марказида, одамлар энг гавжум вақтда содир этилди.

Миналаштирилган автомобилнинг портлатилиши оқибатида, 34 киши ҳалок бўлди, 125 киши тан жароҳати олди. Автомобил одамларга лиқ тўла иккита автобус ўртасида портлатилгани таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0