ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Бугун, Туркия пойтахти Анқарада, содир бўлган терактда 27 киши қурбон бўлди, 75 киши жароҳатланди, РИА Новости Анқара ҳокимининг расмий хабари асосида.
“Миналаштирилган автомобил портлаши натижасида 27 фуқаро қурбон бўлди, 75 киши яраланди”, — дейилган губернатор хабарида.
Портлаш Тошкент вақти билан соат 21:45 да, Туркия бош вазири офиси яқинида жойлашган автобус бекатларидан бирида, одам жуда гавжум бўлган вақтда содир бўлди. Бир автобус бутунлай ёниб кетган.
Полициянинг дастлабки хабарларига кўра, автобус бекати яқинида қолдириб кетилган миналаштирилган автомобиль портлатиб юборилган. Пойтахт маркази полиция томонидан бутунлай ажратиб қўйилган. Воқеа содир бўлган жойга кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари келмоқда.Туркия ОАВларида ушбу теракт ҳақида хабар бериш таъқиқланган.
Россия элчихонаси ҳозирги вақтда қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида Россия фуқаролари бўлганми ёки йўқлигини аниқламоқда.
Россия президенти Владимир Путин ушбу терактни кескин қоралади ва Туркия халқига ҳамдардлик билдирди.
"Владимир Путин ушбу теракт қурбонлари яқинларига ўз ҳамдарлигини билдиради ва жароҳатланганларга тезда тузалиб кетишни тилайди", — деди Дмитрий Песков, Россия президентининг матбуот котиби.