ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Сурияда уруш бошлангандан буён 161 марта кимёвий қуролдан фойдаланганлик ҳолатлари қайд этилган, дейилади Сурия-Америка тиббиётчилар жамияти(SAMS) сайтида эълон қилинган ҳисоботда.
Тиббиёт ходимларидан олинган маълумотлар асосида тузилган ҳисоботда, кимёвий қурол ёрдамида уюштирилган ҳужумлар натижасида 1491 киши ҳалок бўлгани ва 14,5 мингдан зиёд киши жароҳат олганликлари айтилган, хабар қилади РИА Новости.
SAMS шунингдек, 133та, ҳали расмий тасдиқдан ўтмаган ҳужумлар ҳақида ҳам маълумот берган.
Ҳужумларнинг 77 фоизи БМТ Хавсизлик кенгаши томонидан 2013 йил сентябр ойида қабул қилинган – Суриядаги кимёвий қуролларни халқаро назорат остига олиш ва йўқ қилиш ҳақидаги 2118-баёнотдан сўнг амалга оширилгани хабар қилинмоқда.
2015 йилда Сурияда кимёвий қурол ёрдамида 69та ҳужум амалга оширилгани қайд этилган.
Сурияда 2011-йилнинг март ойида расмий ҳукумат ва оппозициячилар ўртасида бошланган қуролланган можаро ҳануз давом этиб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, уруш оқибатида 220 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган.