“ИД” ўз ракеталарини инсон танасини емирувчи модда билан ўқламоқда

© REUTERS / Rodi Said"Ислом давлати" жангарилари.
Ислом давлати жангарилари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ислом давлати” назоратида бўлган Ар-Рамадий шаҳрида кимёвий қуролга тўла иккита омборхона аниқланди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Sputnik Арабистон ахборот агентлиги “Ислом давлати”га тегишли бўлган кимёвий қуроллар сақланадиган омборхонадан эксклюзив кадрлар олишга муваффақ бўлди. Террорчилар кимёвий қуроллардан мамлакат мудофаа кучлари ва тинч аҳолига қарши қўллаганлар, деб хабар қилади Спутник Тожикистон.

Америка разведкаси: “Ислом давлати” кимёвий қуролдан фойдаланяпти

Ироқнинг Анбар провинцияси кўнгилли жангчилари илгари “ИД” террорчилари назоратида бўлган Ар-Риёд шаҳрида кимёвий қуроллар мавжуд иккита омборхонани аниқладилар.

Тақдим этилган видеолавҳада, кўнгилли жангчилар орасидаги зобитлардан бири хавфли модда билан тўлдирилган канистрага ишора қилиб, суюқлик ҳақида маълумот берар экан, террорчилар ҳужумларда ундан қай тарзда фойдаланганликлари ҳақида гапиради.

Маълумотларга кўра, ушбу модда инсон терисига тушганда, кучли куйишларни вужудга келтиради, пуркалганда эса, одамнинг нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш органларига катта зиён етказиши мумкин.

"Бу кимёвий моддадан “Ислом давлати” жангарилари фойдаланган. Улар ушбу модда билан ўз мина ва ракеталарини ўқлаб, мудофаа кучлари ҳамда тинч аҳолига нисбатан қўллаганлар. Кимёвий модда, ҳатто, инсон танасига тегмаган тақдирда, мисол учун, ҳавога пуркалаганда нафас олдирмай қўйиши мумкин”, — деб изоҳ беради видеода зобит.

Ироқ хавфсизлик органларидаги мансабдор шахслардан бири, мамлакат Ҳарбий кучларининг 16-дивизияси барча кимёвий моддаларни хавфсиз жойга олиб ўтганлиги ҳақида хабар қилди. Манбанинг таъкидлашига қараганда, аксарлар омборхона атрофини миналардан тозалашга мажбур бўлганлар, сабаби, унга олиб борадиган йўл террорчилар томонидан тўлиқ миналаштириб ташланган экан. Омборхона атрофидаги туманлар ҳам тўлиқ эвакуация қилинган ва 16-дивизия томонидан ўраб олинган.

2016-йил 11-феврал куни Ироқнинг чекка қишлоқларидан бири — Синжарда “ИД” жангарилари ушбу моддани қурд Пешмарга жангчиларига қарши қўллаганлар. Натижада, 23 киши ҳар хил оғирликдаги куйишларни олган. Уларда, шунингдек, нафас олиш йўллари заҳарланиши ҳам қайд этилган.

 

Янгиликлар лентаси
0