Чет элга чиқмоқчи бўлган тожикистонликлар устидан назорат кучайтирилди

© Sputnik / Амир ИсаевДушанбе шаҳридаги халқаро аэропорт
Душанбе шаҳридаги халқаро аэропорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон муҳофаза органлари чет элга чиқаётган(айниқса, оиласи билан кетаётган) фуқароларни қаттиқ назорат остига олмоқчи. Чет элга кетаётганлар орасида “Ислом давлати” террорчилик уюшмасига қўшилиб кетиш эҳтимоли юқорилиги таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Тожикистон Бош прокуратураси хабарига кўра, чет элга чиқиб кетаётган фуқаролар эндиликда қаерга ва нима мақсадда йўл олганликлари тўғрисида батафсил маълумот беришга мажбур бўладилар.

ФМС текшируви вақтида қўлга олинган мигрантлар. - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон аҳолисининг 67% тўйиб овқат емайди

Тожикистон республикаси прокуратураси маълумотига кўра, сўнгги вақтда мамлакат ҳуқуқ органлари ходимлари томонидан Сурия ва Ироққа чиқиб кетмоқчи бўлган 34 фуқаро қўлга олинган.

“Ислом давлати” террорчилик уюшмаси таркибига қўшилган 100дан зиёд фуқаролар Сурия, Россия, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан қайтарилган.

Прокуратура маълумотларига кўра, Тожикистон фуқаролари “ИД” томонида жанг қилиш учун кўпинча, Сурия, Ироқ ва Афғонистон сингари мамлакатларга чиқиб кетишмоқда. Бундан ташқари, Тожикистонда, “ИД” сафига жангариларни ёллашда иштирок этаётганларга қарши ҳам кураш чоралари кучайтириладиган бўлди.
Расмий маълумотларга кўра, 2016 йил бошида 1000дан зиёд тожикистонликлар, яъни, 146та тожик оиласи “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси сафига қўшилган. Улар ҳозирда Сурия ва Ироқ давлатларида жанг қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0