Обама: Путин ўта хушмуомала ва самимий

© Sputnik / Сергей Гунеев/POOL / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Барак Обама
Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Барак Обама The Atlantic нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувдан олган таассуротлари ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik.  АҚШ президентининг фикрича, Владимир Путин “ўта хушмуомала ва самимий”, у АҚШ билан муносабатларга, аксарият америкаликлар ўйлаганидан ҳам зиёд аҳамият қаратади. Аммо мақтов сўзлар билан бир қаторда, Обама навбатдаги бор Москванинг жаҳондаги обрўйи олдингидекмаслигини таъкидлаб ўтди, РИА Новости хабари асосида.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Путин Обама сўзлари борасида: бошқа давлатлар ҳақида камситиб гапириш – хато

"Барча учрашувларимиз давомида Путин ниҳоятда хушмуомала ва ўта самимий бўлди. Учрашувларимиз фақат иш юзасидан ўтган. У мени, худди кўпчиликни каби, ҳеч қачон куттириб қўймаган", — деди Обама.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари, Россия президенти АҚШ билан ўзаро муносабатларга, аксарият америкаликлар ўйлаганидан ҳам кўра кучлироқ аҳамият қаратишини таъкидлаб ўтди.

"У биз билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ва Россияни АҚШ ҳамкоридек қабул қилишлари учун ҳаракат қилмоқда, бу эса Путиннинг унчалик аҳмоқ эмаслигидан далолат беради. Путин Россиянинг бугунги кундаги мавқеи кечагидек эмаслигини, анча пасайганини англайди, албатта”, — қўшимча қилди Обама.

Барак Обама бу каби гапларни биринчи марта айтаётгани йўқ. 2014 йилнинг баҳорида, у, Россия —“регионал давлат”, деган жумлани айтган эди.

Янгиликлар лентаси
0