ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обаманинг Россия ҳақида регионал давлат, деб гапириши ва умуман, бошқа мамлакатлар ҳақида гапирганда менсимай, камситиб фикр билдириши хато позиция бўлиб, бу билан у фақатгина ўзининг бетакрорлигини исботламоқчи, деб ҳисоблайди Россия президенти Владимир Путин.
Владимир Путин Америка етакчисининг Россия ҳақида айтган гапларига қўшилмаслигини билдирар экан, “ҳар бир шахс ўз фикрини билдиришга ҳақли”, деб қўшимча қилди.
"Бу унинг фикри. Менга Обаманинг Америка миллати ягона, Қўшма Штатлар тенгсиз деган фикрлари менга жуда яхши таниш. Мен биринчи фикрига ҳам, иккинчисига ҳам қўшилмайман", — деди Путин.