ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. GM Uzbekistan корхонаси 2016 йил февралида Россия бозорида 1,6 минг дона автомобил сотиб, ўтган ойга қараганда савдо ҳажмини 25% га оширди, Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси хабарига кўра.
Январда Россияда GM Uzbekistan 1,3 минг дона автомобиль савдо қилган эди.
Россия бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида Gentra энг кўп сотилган модел бўлди. Охирги икки ой давомида Россияликлар 2,1 минг дона Gentra сотиб олишди.
Россия ҳудудида ушбу йилнинг феврал ойида жами 111 мингта автомобил харид қилинган.