ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Франциянинг Alstom компанияси ва Ўзбекистон Темир йўллари, Ўзбекистонда электрон асинхорон двигателлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун, қиймати 3, 5 млн бўлган лойиҳага сармоя киритишга таёр, “Мосгортранс” матбуот хизмати хабарига кўра.
Лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати 2017 йилда йилига 200 минг двигателни ташкил қилиши керак. Янги корхона маҳсулоти турли хил электровоз, электр-дизел локомотивлари, яқин масофага юрувчи электричкалар ва дизел двигатели поездлар учун мўлжалланган.
Ўзаро ҳамкорлик меморандуми Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форум доирасида имзоланган эди. Лойиҳа Республика иқтисодини янги истиқболга чиқариш ва янги иш ўринлари яратиш учун мўлжалланган.
“Биз Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда қандай асинхрон двигателлар кераклигини ўрганиш учун кенг кўламли изланишлар ўтказдик. Қўшма корхона яратишнинг шартларидан бири – бу республиканинг экспорт потенциалини оширишдир”, — деди корхона вакили.
Alstom компанияси мутахассислари тажриба ва энг замонавий технологиялар борасида тажриба алмашишга таёр. Ушбу лойиҳа французлар томонидан Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган биринчи қадамдир.
Вакилнинг сўзларига қараганда, қўшма корхона ишлаб чиқарадиган двигателларда МДҲ мамлакатларида ҳали қўлланилмаган технология ишлатилган бўлиб у поездлар энергия самардорлигини оширишга, двигателларни ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишни осонлаштириш ва арзонлаштиришга олиб келади.
"Ўзбекистон темир йуллари" вакилининг сўзларига қараганда томонлар шартнома имзолашни режалаштирган.
Alstom машинасозлик компанияси — темир йўл транспорти учун энрегетик қурилмалар ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи компанияларидан биридир. Компания генераторлар, локомотивлар, TGV ва AGV турдаги тезюрар поездлар, Pendolino электропоездлари ва трамвайлар ишлаб чиқаради.