Тошкент, 13 авг – Sputnik. Полшанинг PESA Bydgoszcz SA ва “Тошшаҳартрансхизмат” Тошкентда трамвай ва метрополитен вагонлари еткизиб беришни муҳокама қилишди, ғ деб хабар берди Жаҳон АА.
Полшалик меҳмонлар пойтахт йўловчи ташиш компаниясига трамвайлар, метрополитен учун локомотивлар ва вагонлар етказиб беришни таклиф қилди. Ундан ташқари ходимларни ўқитиш ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш учун қўшма корхона ташкил қилишни таклиф қилишди.
“Бизлар янги шаҳар транспорт воситаларини, хусусан янги трамвайларни таклиф қилмоқчимиз, ҳамда Тошкентда уларга хизмат кўрсатадиган техник хизмат маркази очмоқчимиз, — деди компаниянинг шарқий бозорлар маркетинг директори Дариуш Скотницки.
Полша Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятларига баҳо берди
PESA Bydgoszcz SA компанияси, Полшада 1851 йилда ташкил қилинган, асосан темир йул поездларини таъмирлаш ва янгилаш билан шуғулланади.
Ундан ташқири компания замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган юқори тезликда юрувчи локомотивлар, вагонлар ва трамвайлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.