Эрдўғоннинг сўз эркинлигини бўғиш сиёсатига қарши намойишлар бошланди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишТуркия ҳатти-ҳаракатларига қарши митинг
Туркия ҳатти-ҳаракатларига қарши митинг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жума куни Истанбул суди турк оппозицион нашри бўлмиш - Zaman таҳририятига четдан раҳбар тайинлаш ҳақида қарор чиқарган эди. Нашр ходимларининг фикрича, ушбу тайинлов, газета ёпилишига олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik, Федор Смирнов. Истанбулда жойлашган турк оппозицион нашри ҳисобланмиш — Zaman таҳририяти офиси олдида фавқулодда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Маълумотларга кўра, маҳаллий суд томонидан чиқарилган қарор туфайли, таҳририят ёпилиш хавфи остида қолган, РИА Новости хабари асосида.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон “қурдлар масаласи”ни ҳал қилишга чақирган олимларни “нодонлар” деб атади

Жума куни Истанбул суди Zaman газетасини бошқариш учун четдан васий тайинлаш ҳақида қарор чиқарди. Журналистларнинг фикрича, бу тайинлов нашр ёпилишига олиб келиши шубҳасиз. Zaman –ҳукумат томонидан ўтказилаётган сиёсий босимларга қарамай, Туркияда фаолият юритиб турган саноқли оппозицион нашрлардан бири ҳисобланади.

Митингга чиққан юзлаб одамлар: “Газетамиздан қўлингни торт”, “Озод нашр овозини ўчириб қўёлмайсан” деб ҳайқиришмоқда. Улар Туркия ҳукуматидан оппозицион оммавий ахборот воситаларини таъқиб этишни бас қилишни ва сўз эркинлиги кафолатланишини талаб қилмоқда. Митинг иштирокчилари матбуот эркинлигини чеклаш кампанияси ортида Туркия президенти Тойиб Эрдўғон турибди, деган фикрда.

“Матбуотга четдан васий тайинлаш, атай, яъни ОАВнинг “овозини ўчириб қўйиш” учун ўйлаб топилган. Бунга Bugün TV ва Kanaltürk оппозицион телеканалларини мисол келтириш мумкин. Четдан раҳбар тайинлангач, орадан кўп ўтмай, иккиси ҳам банкротлик баҳонасида ёпилди”, — дейди митинг иштирокчиларидан бири.

Янгиликлар лентаси
0