Европа Иттифоқи Шимолий Кореяга нисбатан қўшимча санкцияларни эълон қилмоқчи

Oбуна бўлиш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан янги санкцияларни маъқуллади. Қабул қилинган резолюция, Шимолий Кореяга авиация ва ракета ёқилғилари олиб кирилишини таъқиқлайди. Шунингдек, мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган ва ундан олиб чиқилаётган барча юклар текширувдан ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. БМТ Хавфсизлик кенгаши Корея Халқ Демократик Республикасига қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллаганидан кейин, ЕИ Пхеняньга қарши қўшимча санкциялар эълон қилиниши мумкинлиги ҳақида оғиз очди, деб хабар қилади РИА Новости, Рейтер маълумотига таянган ҳолда.

Шимолий Корея телевидениеси диктори водород бомбаси синовдан ўтказилганлиги ҳақида хабар қилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказди

Шимолий Корея йил бошида ядро бомбаси ва баллистик ракетани синовдан ўтказган эди. Шундан сўнг, БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеняньга қарши янги санкциялар эълон қилди. 2270 рақамли резолюция учун чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча, 15та аъзоси овоз берди.

Резолюцияга мувофиқ, Шимолий Кореяга авиация ва ракета ёқилғилари етказиб берилиши таъқиқланади, мамлакатга олиб кирилаётган ва ундан олиб чиқилаётган барча юклар назоратдан ўтказилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Шимолий Кореяга оддий турдаги қурол-аслаҳаларни сотиш таъқиқланади; шунингдек, кўмир, темир, олтин, титан ва бошқа камёб табиий минераллар экспорти ҳажми ҳам сезиларли даражада чекланган. Корея Халқ Демократик Республикасидаги банкларга қарши молиявий санкциялар киритилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0