Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказди

© KRT Шимолий Корея телевидениеси диктори водород бомбаси синовдан ўтказилганлиги ҳақида хабар қилмоқда.
Шимолий Корея телевидениеси диктори водород бомбаси синовдан ўтказилганлиги ҳақида хабар қилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бомба Пхунгери полигони ҳудудида юз метр чуқурликда портлатилди. КХДР 2005 йил ўзини ядро мамлакати деб эълон қилгандан бери тўртинчи бор синов ўтказди.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Шимолий Корея ҳукумати водород бомбаси синови муваффақиятли ўтгани ҳақида эълон қилди. “Водород қуроли”га эгалиги Шимолий Корея учун муҳим тарихий воқеадир”, РИА Новости Корея Халқ Демократик Республикаси марказий эфирида узатилган хабарларга асосланган ҳолда.

"Бугун водород қуролининг илк синови муваффақиятли ўтказилди” эълон қилди мамлакат марказий канали эфири орқали диктор.

Водородли бомба портлаши - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея «душманларга» водородли бомба билан пўписа қилмоқда

Ушбу хабар эълон қилиниши билан Сеул Миллий Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди. Бундан сал вақт олдин ОАВларда Пхунгери полигони жойлашган туманда ер ости силкинишлари кузатилгани ҳақида хабар қилинган эди. Жанубий Корея метео-хизмати эса бу зилзила “сунъий характерга” эга деб таъкидламоқда. Сейсмологлар маълумотига кўра, зилзила магнитудаси 4,2 баллни ташкил қилган. Бошқа маълумотларда бу кўрсаткич 5 баллдан ошгани айтилмоқда.

Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказиши муносабати билан Жанубий Корея мамлакат Қуролли кучлари жанговор тайёргарлигини кучайтирди.

Шимолий Корея 2005 йилда ўзини ядро мамлакати деб эълон қилган эди. Республикада шундан буён тўрт маротаба ядро қуролларини синовдан ўтказди.

 

Янгиликлар лентаси
0